Уральские авиалинии гуруҳ ташишлар бўйича «9+1» акциясини қайта ишга туширмоқда
02.09.2026
Сентябр охиригача авиакомпания жамоавий саёҳатлар учун махсус таклифни қайтадан жорий қилади. Гурўҳни брон қилишда ҳар ўнинчи чипта бор-йўғи 1 рублга тушади: бу синф, студентлар гуруҳи, ҳамкасблар, дўстлар ёки спорт жамоаси билан экскурсия, мусобақа ёки биргаликдаги дам олиш учун ажойиб сабаб.
Иштирокчилар қанча кўп бўлса, шунча фойдали: 10 кишидан – бир чипта 1 рублга, 30 кишидан – учта чипта, ва ҳоказо чекловсиз.
Аризани 2026 йил 30 сентябргача бериш мумкин, учиш – 2027 йил 31 мартгача.
Расмийлаштириш шартлари:
- Акция доирасида чипталарни қайтариш мумкин эмас, бироқ авиакомпания иштирокчиларни тўлиқ алмаштиришга – гуруҳ таркибининг 100% гача – рухсат беради;
- Гуруҳнинг умумий рўйхатидаги энг арзон чипта 1 рублга тушади;
- Тўлов ва ҳужжатларни расмийлаштириш муддати – тариф келишилгандан кейин 7 иш кунидан кечиктирмасдан.
Таклиф Россия бўйлаб, Сухумга ва ундан қайтувчи, шунингдек қуйидаги халқаро рейсларга татбиқ этилади:
· Душанбе → Жуковский (бир томонга)· Душанбе → Красноярск (бир томонга)
· Душанбе → Уфа (бир томонга)
· Душанбе → Қозон (бир томонга)
· Душанбе → Екатеринбург (бир томонга)
· Душанбе → Сочи (бир томонга)
· Тошкент → Красноярск (бир томонга)
· Тошкент → Сочи (бир томонга)
· Тошкент → Жуковский (бир томонга)
· Тошкент → Екатеринбург (бир томонга)
· Наманган → Сочи (бир томонга)
· Наманган → Москва (бир томонга)
· Наманган → Екатеринбург (бир томонга)
· Бишкек → Санкт-Петербург (бир томонга)
· Бишкек → Москва (бир томонга)
· Ош → Москва (бир томонга)
· Ош → Екатеринбург (бир томонга)
· Самарқанд → Сочи (бир томонга)
· Самарқанд → Москва (бир томонга)
· Урганч → Сочи (бир томонга)
· Урганч → Жуковский (бир томонга)
· Фарғона → Москва (бир томонга)
· Қарши → Москва (бир томонга)
· Хуҷанд → Красноярск (бир томонга)
· Москва → Ереван → Москва (бор-кел)
· Жуковский → Баку → Жуковский (бор-кел)
· Екатеринбург → Ереван → Екатеринбург (бор-кел)
· Екатеринбург → Баку → Екатеринбург (бор-кел)
Гуруҳ ташиш учун аризани https://group.uralairlines.ru/ru веб-сайтида қолдиринг